Сержи Робертонинг товон пули энди 10 баробарга оширилади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Сержи Роберто клуб билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли испаниялик футболчи бу борада каталонияликлар раҳбарияти билан келишувга эришган. Унга ўра футболчининг товон пули 40 млн евродан 400 млн еврогача оширилади.

Маълумот учун, Роберто жорий мавсум Ла Лигада жами 15та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!