Сервер Жепаров: Жанубий Кореяга қарши баҳс ҳаёт ва мамот ўйини бўлади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жанубий Корея билан ўйин аҳамияти нақадар муҳимлигини яхши тушуниб турибмиз. Барча бу учрашувга жуда жиддий терзда тайёрланди. Бизни ўта муҳим баҳс кутмоқда. Жанубий Кореяга қарши баҳс ҳаёт ва мамот ўйини бўлади.

Менимча барчамиз учрашувга тайёрмиз. Барча буни тушуниб турибди. Биласизми, Хитой билан беллашувдан кейин керакли хулосаларни чиқардик ва Корея билан баҳсга тайёрланаяпмиз, - дейди Жепаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!