Сервер Жепаров "Сепахон” клуби билан шартнома имзолади

 

Январь ойида Эроннинг «Истиқлол» клуби билан 1.5 йиллик шартнома имзолаган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини Эроннинг яна бир жамоаси “Сепаҳон” таркибида давом эттиради,

Маълум қилишларича, Сервер Жепаров “Сепахон” клуби расмийлари билан музокаралар олиб борган. Футболчи 6 ой муддат давомида ушбу жамоа сафида ижара асосида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, «Истиқлол» ўтган ойда ФИФА томонидан жазога тортилган эди. Жазога кўра Эрон клуби сафига қишки трансфер мавсумида келиб қўшилган футболчилар мавсум сўнггига қадар жамоа таркибида майдонга туша олишмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!