Серхи Роберто Испания Суперкубоги учун баҳсда “Барселона”га ёрдам бера олмайди

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхи Роберто “Севилья”га қарши бўлиб ўтадиган Испания Суперкубогида иштирок этмайди.

Боиси, ушбу ўйин 26 ёшли футболчи учун ўтган мавсум “Реал”га қарши ўйинда Ла Лига томонидан қўлланилган 4та ўйиндан иборат дисквалификациянинг сўнгги ўйини бўлади.

Гарчи у Суперкубокда иштирок этмасада, Ла Лиганинг янги мавсумидан бошлаб майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубогида "Барселона" "Севилья"га қарши баҳс юритади. Учрашув 12 август куни Марокашнинг Танжер шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!