Серхи Роберто Каталонияда энг яхшиси деб топилди

14 ноябрь,2017, 00:15 181

Серхи Роберто Каталонияда энг яхшиси деб топилди

“Барселона” ҳимоячиси Серхи Роберто 2016/17 йилги мавсум якунлари бўйича Каталониянинг энг яхши футболчиси деб топилди.

25 ёшли футболчи бу борада  унга рақобат кўрсатган Жерар Пике(“Барселона”) ҳамда Пере Понса(“Жирона”)ларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, ўтган мавсум Роберто Ла лигада 32 баҳсда майдонга тушди ва 6 бор голли узатмани амалга оширишга эришди. ЕЧЛда эса 8 ўйинда иштирок этиб, бир голга муаллифлик қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.