Серхи Робертонинг голи “Камп Ноу”да кичик ер қимирлашини келтириб чиқарди

10 март,2017, 12:18 797

Серхи Робертонинг голи “Камп Ноу”да кичик ер қимирлашини келтириб чиқарди

Хабарингиз бор, 8 март куни “Барселона” УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйинида ПСЖни қабул қилди ва 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қизиғи шундаки, ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқада “кўк-анор ранглилар” футболчиси Серхи Робертонинг киритган ғалаба тўпи “Камп Ноу”га йиғилган мухлисларни ларзага келтирди.

Сейсмолог Хорди Диаснинг сўзларига кўра 6-голдан сўнг “Камп Ноу”да кичик ер қимирлаши содир бўлган. Стадиондан 500 метр узоқликка жойлаштирилган сейсмометр сўнгги 5 йилдан буён кузатилмаган энг кучли силкинишни қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳсда 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраганига қарамай “Барселона” жавоб ўйинида ПСЖни 6:1 ҳисобида енггиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.