Серхио Рамос ЕЧЛ 100 та ўйин ўтказган 30-футболчига айланди

 

“Реал Мадрид” жамоаси сардори, ҳимоячи Серхио Рамос “Бавария”га қарши (4:2) ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида мусобақадаги 100-учрашувда майдонга тушди.

Рамос Европа Чемпионлари лигасида 100 ва ундан ортиқ учрашувда майдонга чиққан 30-футболчига айланди.

Ўтказилган 100 учрашувда ҳимоячи жамоаси билан 59 та ғалаба, 21 дуранг, 20 та мағлубиятни қайд этган. 100 та баҳсда Рамос 10 та гол урган бўлса, икки марта ўз дарвозасини нишонга олган.

Шунингдек, испаниялик футболчи ҳисобида 30 та сариқ, ва 3 та қизил карточка мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!