Серхио Рамос баскетбол юлдузи Леброн Жеймсни беллашувга чақирди (видео)
Мадриднинг “Реал” кулби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ўзининг твиттер саҳифасига видео жойлаштириб, баскетбол бўйича “Кливленд” аъзоси Леброн Жеймсни беллашувга чақирди.

20 февраль куни НБА юлдузлар баҳси ўтказилади. Унда Жеймс ҳам иштирок этади. 32 ёшли баскетболчи бу мавсум 47 ўйинда қатнашиб, 25,9 очко йиққан ва 8,7 узатмани амалга оширган.
– НБА юлдузлари билан беллашувга тайёрланаяпман, – деб ёзади Рамос. –Жеймс буни такрорлай оласанми?

Фикрлар