Серхио Рамос ҳам “Атлетико”га қарши ўйнай олади

14 ноябрь,2016, 12:25 491

Серхио Рамос ҳам “Атлетико”га қарши ўйнай олади

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг навбатдаги 12-турида ҳамшаҳарлари “Атлетико”га қарши баҳсда жамоа ҳимоячиси Серхио Рамоснинг ҳизматларидан тўлиқ фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг хабар беришича, “қироллик клуби” сардори олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва тўлиқ ҳолда машғулотларда иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Рамос Испания терма жамоаси сафида Албанияга қарши баҳсда чап тиззасида жароҳат олган эди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Мадрид дербиси 19 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.