“Севилья” Аргентина терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди
Испаниянинг “Севиля” клуби Мексиканинг “Тигрес” жамоасидан ярим ҳимоячи Гидо Писсарони сотиб олганини эълон қилди.
Андалусияликлар 27 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолашди.
Transfermarkt ушбу трансферни 6 млн еврога баҳолади.
Маълумот учун, Писсаро Аргентина терма жамоаси сафида март ойида Боливия термасига қарши ўйинда дебют қилган эди.
Фикрлар