“Севилья” “Манчстер Сити” футболчисини ижарага олмоқчи

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Нолито фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Ушбу манбанинг хабарига кўра, кеча 30 ёшли футболчини Андалусияда марказида “Севилья” спорт директори Оскар Ариас билан учратишган. Қайд этиш жоиз, футболчи Манчестерни тарк этишни истаётган эди ва “Севилья” уни ижарага олиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Нолито “Манчестер Сити”га ўтган йили ёзда келиб қўшилган эди. Якунланган мавсумда футболчи “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 30 та ўйин ўтказди ва 6 та гол киритишга эришди. Унинг Манчестер клуби билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!