"Севилья" "Рома"дан устун келди

11 август, 06:21 140

Кеча оқшом Севилья шаҳридаги “Рамон Санчес Писхуан” номли  стадионда “Севилья” ва “Рома” жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди.

Ушбу баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси, учрашувдаги ҳар уччала гол иккинчи бўлимда киритилди.

Ўртоқлик ўйини

“Севилья” – “Рома” 2:1

Голлар: Эскудеро(73), Нолито(90) – Жеко(90+1)

Севилья: Рико, Лангле, Пареха, Меркадо, Крон-Дели, Монтойя, Банега, Корреа, Н’Зонзи, Бен-Йеддер.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Нолито, Коршья, Сорья, Кьяер, Мурьел, Писсаро, Навас, Гансо, Лассо.

Рома: Алисон, Перес, Манолас, Коларов, Морено, Стротман, Де Росси, Найнгголан, Перотти, Дефрел, Жеко.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Пеллегрини, Ундер, Фасио, Гоналон, Жезус, Герсон.