"Севилья" Сампаолининг ўрнига супер мураббий топди

19 апрель, 20:55 256

Испаниянинг "Севилья" клуби ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Хорхе Сампаолининг ўрнига муносиб номзод топди. Аниқроғи, андалусияликлар раҳбарияти "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинони ўз жамоасига таклиф қилишмоқчи.

Mirror нашрининг хабар беришича, агар Сампаоли Аргентина терма жамоасида фаолият олиб бориш учун "Севилья"ни тарк этса, у ҳолда клуб раҳбарияти айни дамда "шпорлар"ни бошқараётган бошқа бир аргентиналик мутахассисни жалб этишни режалаштиришган.

Сампаолининг Аргентина термасига бош бўлишида Мессининг қўли борми?

Хорхе Сампаолининг орзуси ушалди, энди у Мессини шуғуллантиради