"Севилья" бир йил олдин текинга қўйиб юборган футболчисини "Интер"дан 9 млн еврога сотиб олди

28 июнь,2017, 09:31 579

Испаниянинг “Севилья” клуби “Интер”дан Эвер Банегани ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Хабарларга қараганда ушбу трансфернинг қиймати 9 млн еврони ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, аргентиналик футболчи бундан бир йил муқаддам айнан андалусияликлар сафини эркин агент сифатида тарк этиб, “нерадзуррилар”га бориб қўшилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи ўтган мавсум жами 33та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.

"Севилья" ўз сафига "Интер"нинг икки футболчисини қўшиб олмоқчи

"Севилья" ва "Эспаньол" Банега учун кураш бошлади