"Севилья" ҳимоячиси фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

8 май,2017, 12:20 296

Испаниянинг "Севилья" клуби ҳимоячиси Адил Рами фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин. Гап шундаки, 31 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Марсель" клуби жиддий қизиқиб қолган. Бу ҳақда унинг ўзи гапириб ўтди.
"Ҳа, менга "Марсель" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Ҳозир агентим айни шу масалада музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақиқатданам ажойиб, улар мени сотиб олишмоқчи. Менимча ҳам бу яхши таклиф. Қолаверса, мен у ердаги мураббийни ва унинг фалсафасини тушунаман. Руди Гарсия бу - футбол ўйнашни яхши кўрадиган ва менинг ҳарактеримни яхши биладиган мураббий", - дейди Рами beIN Sports нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, унинг "Севилья" билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.