"Севилья" мехмонда "Осасуна"ни мағлубиятга учратди ва 2-ўринни сақлаб қолди
Бундан бироз аввал Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган яна бир баҳс ўз якунига етди. Унда "Осасуна" ўз майдонида турнир пешқадамларидан бири бўлган "Севилья" клубини қабул қилди. Ўйин голларга бой бўлди. Якунда эса андалусияликлар 3:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг "Севилья" ўз очколарини 42тага етказиб олди ва пешқадам "Реал"дан бир очко кам тўплаган ҳолда ўзи эгаллаб 2-ўринни сақлаб қолди. Ҳисобида 9 очкога эга "Осасуна" 20-ўринда қолди.

Фикрлар