"Севилья" ўз майдонида "Эйбар"ни енгиб 2-ўринга кўтарилиб олди

Кеча Испания Ла Лигасининг 23-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди. Шу куни етакчиларни таъкиб қилиб бораётган "Севилья" ўз майдонида "Эйбер"ни қабул қилди.

Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг устунлигида кечди. Якуний ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Якунда андалусияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ўз очколари сонини 49тага етказиб олишди. Бу эса уларнинг мусобақа жадвалида "Барселона"ни қувиб ўтиб, 2-ўринга кўтарилиб олишларига имкон яратди.

"Севилья" - "Эйбар" 2:0

Голлар: (1:0) Сарабия Пабло 30', (2:0) Витоло Виктор 90'

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!