"Севилья" ўз сафига "Интер"нинг икки футболчисини қўшиб олмоқчи

Испаниянинг “Севилья” клуби ёзги трансферлар даврида “Интер”нинг икки футболчисини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, андалусияликлар ярим ҳимоячи Эвер Банега ва ҳужумчи Стефана Йоветичлар учун 20 млн еврога ҳарид қилиши мумкин.

Банеганинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум миланликлар сафида жами 33та расмий учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Таъкидлаш керакки, аргентиналик футболчи учун “Севилья” бегона эмас. Боиси, у 2014-2016 йилларда айнан “Севилья” шарафини ҳимоя қилган.

27 ёшли Йоветич ўтган мавсумни “Севилья” сафида ижара асосида ўтказди. Андалусияликлар сафида 29та учрашув ўтказган черногориялик футболчи ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!