“Севилья” ўзига Италиядан футболчи кўзлаб қўйди

12 май, 11:01 172

“Севилья” ўзига Италиядан футболчи кўзлаб қўйди

Италиянинг "Сампдория" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Estadio Deportivo нашрининг хабар беришича, “Севилья” клуби 21 ёшли уругвайлик хавбекнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Андалусияликлар ушбу футболчини сотиб олиш учун "Сампдория"дан шартномада кўрсатилган 12 млн евролик товон пулини камайтиришни сўрамоқда.

Маълумот учун, Торрейранинг италияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.