"Севилья" ва "Эспаньол" Банега учун кураш бошлади

19 июнь,2017, 09:10 249

Икки испан клуби – “Севилья” ва “Эспаньол” Миланнинг “Интер” жамоаси ярим ҳимоячиси Эвер Банегага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, андалусияликлар ўзининг собиқ футболчисини ортга қайтаришни жуда ҳам ҳохлашмоқда. Бироқ, унинг 15 млн евролик товон пули бунга тўсқинлик қилмоқда. Бундан ташқари аргентиналик футболчи ўзига йиллик 3 млн евро маош талаб қилмоқда.

Маълмуот учун, Банега якунланган мавсум “Интер” сафида жами 33та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Таъкидлаш керакки, у 2014-2016 йилларда “Севилья” клубида тўзп сурган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.