“Севилья” янги мураббийни расман эълон қилди

8 июнь,2017, 08:04 481

“Севилья” янги мураббийни расман эълон қилди

Испаниянинг “Севилья” клуби расмий сайти Эдуардо Бериццо бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар бермоқда. Яқин вақтларда 47 ёшли мураббийнинг таништирув маросими бўлиб ўтади.

“Севилья”нинг олдинги мураббийи Хорхе Сампаоли эса Аргентина терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганидан хабарингиз бор. Аргентиналик мутахассис қўл остида “Севилья” Испания чемпионатида мавсумни 4-ўринда якунлаган эди.

Ўз навбатида, Бериццонинг сўнгги иш жойи “Сельта” бўлиб, унинг қўл остида виголиклар Ла лигада 13-ўринни эгаллаган бўлса, Европа лигасида ярим финалга қадар етиб боришнинг уддасидан чиқди.