"Севилья"га қарши муҳим ўйин олдидан Марсело хатто учрашув қайдномасига ҳам киритилмади

14 май,2017, 15:50 668

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиларидан бири - Марсело бугун бўлиб ўтадиган “Севилья”га қарши муҳим баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Боиси, Зинедин Зидан бразилиялик футболчини хатто учрашув қайдномасига ҳам киритмаган.

Ҳозирча бу нима билан боғлиқ эканлиги маълум эмас. Аммо, катта эҳтимол билан айтиш мумкинки “қироллик клуби” мураббийлар штаби Марселога ҳордиқ чиқариши учун қўшимча вақт берган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсни шунингдек Пепе, Гарет Бэйл ва Даниэль Карвахаль каби футболчилар жароҳати сабаб ўтказиб юборишади. “Реал” ҳамда “Севилья” жамоалари ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.