“Севинч” водийдан олти очко билан қайтди

24 июнь, 13:14 199

“Севинч” водийдан олти очко билан қайтди

Ўн икки кара Ўзбекистон чемпиони – “Севинч” жамоаси XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 10 ва 11-тур учрашувларини сафарда ўтказди.

“Нефтчи W” ва “Андижанка” жамоаси билан бўлган учрашувларда қаршиликлар ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 6 очко ёздириб қўйди.

20 июнь куни Фарғонанинг “Нефтчи W” жамоаси билан бўлган учрашувда “Севинч” ишончли тарзда рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу учрашувда меҳмонлар фарғоналиклар дарвозасини етти марта ишғол қилишди.

Учрашувдаги голларга  Нилуфар Қудратова (3та), Шахзода Жамолова (2та), Мафтуна Шоимова (1та) ва Шоира Қултураевалар (1та) мууаллифлик қилишди.

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 10-тур

«Нефтчи W» (Фарғона) – «Севинч» (Қарши) 0:7 (0:2)

20.06.2017. Қиргули «Нефтчи» СК стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Баҳодир Рўзиматов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Жафар Бобожонов (Тошкент), Акбаржон Солиев (Фарғона)

Захира ҳаками: Рифат Одилов (Наманган)

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент)

Голлар:  Нилуфар Қудратова, 6′-1:0, 29′-2:0, 58′-4:0,  Шахзода Жамолова (пен.) 52′-3:0, 65′-5:0, Мафтуна Шоимова, 69′-6:0, Шоира Қултураева, 90′-7:0.

«Нефтчи W»: 98.Ойгул Давлатова (22.Ойдина Турдиматова 53), 4.Мухлиса Қосимова, 6.Ферўза Жўрабоева (17.Ҳилола Обиджонова 80), 7.Нилуфар Дадажонова, 8.Адиба Омонова, 9.Шохида Эргашева, 10.Шахноза Каримова. 11.Зархумор Неъматова, 16.Ситора Нишонова, 19.Гулсанам Юсупова (3.Зарнигор Мўминова 75), 20.Мухлиса Отақўзиева (с).

Захира: 5.Севара Ибрагимова, 15.Муҳаррам Абдуллаева, 21.Нигора Муйдинова, 1.Мадина Исроилова.

«Севинч»: 16.Мафтуна Жонимқулова (1.Лайло Тилавова 46), 7.Олия Ахмедова (19.Шохида Тожиддинова 730, 8.Камола Рискиева (с) (27.Шодия Тошева 66), 9.Мафтуна Шойимова, 10Ильвина Аблякимова (14.Гулзода Амирова 58), 11.Шахзода Жамолова (18.Шахноза Шакирова 67), 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултўраева 53), 37.Малика Бурханова (6.Ферўза Бобохўжаева 76), 77.Нилуфар Қудратова.

Захира:

Огоҳлантириш: Мухлиса Отақўзиева 17 – Камола Рискиева 2, Шахзода Жамолова 62.


23 июнь куни бўлиб ўтган “Андижанка” жамоаси билан бўлган учрашувда ҳам “Севинч” ўз рақибини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув тақдирини биринчи бўлимда ҳал қилган "Севинч" футболчи қизлари, иккинчи таймда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Бу учрашувдаги иккита голни Нилуфар Қудратова ва Шахноза Қурбоновалар киритишган бўлишса, битта голни мезбон жамоа ўйинчиси Моҳирахон Жўрабоева ўз дарвозасига киритди.

Қуйида учрашув қайдномаси билан танишинг

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 11-тур

«Андижанка» (Андижон) – «Севинч» (Қарши) 0:3 

23.06.2017. Андижон ш. «БЎФМ» стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Қаҳрамон Собиров (Фарғона вил.) Рифат Одилов (Наманган)

Захира ҳаками: Баҳодир Рўзиматов (Наманган)

Назоратчи: Эркин Орипов (Фарғона)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Голлар: Нилуфар Қудратова, 13′-0:1,  Моҳирахон Жўрабоева (ўз дарвозасига), 17′-0:2, Шахноза Қурбанова, 34′-0:3.

«Андижанка»: 1.Дилором Тўланова, 5.Уғилой Қўчқорова, 6.Моҳирахон Жўрабоева, 7.Гулираъно Ҳасанова (19.Саодат Тўхтасинова 13), 8.Рўзихон Асқарова, 9.Мафтуна Жўраева, 10.Рушания Сафина (с), 11.Гулҳайё Маннабоева, 12.Махсумахон Эминжонова, 17.Ойгулхон Ёқубова, 20.Гулнора Давронова.

Захира: 4.Уғилой Раҳмоналиева, 13.Маъмурахон Хўжаева, 14.Зиёдахон Янгибоева.

«Севинч»: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Олия Ахмедова, 8.Камола Рискиева (с) 9.Мафтуна Шойимова, 10Ильвина Аблякимова (14.Гулзода Амирова 56), (27.Шодия Тошева 71), 11.Шахзода Жамолова, 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултўраева 61), 37.Малика Бурханова (18.Шахноза Шакирова  75), 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тилавова, 19.Шохида Тожиддинова, 6.Ферўза Бобохўжаева.

Огоҳлантириш: Мафтуна Шойимова 25.

Шундай қилиб, водийда икки учрашув ўтказган қаршилик қизлар, сафардан олти очко билан қайтди.

Шу билан “Севинч” 24 очко тўплаган ҳолда, XXIII Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра учрашувларини якунлади. Жамоа энди давралараро танаффусга чиқади.