Шаҳобиддин Зоиров финалда “Uzbek Tigers” аъзосини мағлуб этди

  • 30 ноябрь, 2017, 13:08
  • 0
  • Бокс

Термизда ўтаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати финал беллашувлари давом этмоқда. Узоқ танаффусдан сўнг яна рингга қайтган Рио-2016 ғолиби Шаҳобиддин Зоиров 56 кг вазн тоифасида иштирок этди.

Бухоролик боксчи финалда “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Абдулҳай Шоараҳматовдан устун келди ва Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Шунингдек, учинчи ўрин ўтказилган қарама-қаршиликда бошқа бир “Uzbek Tigers” боксчиси Аброржон Қодиров фарғоналик Миразизбек Мирзаҳалиловни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Финал жанглари давом этмоқда. Бизни кузатишда давом этинг.

Расмлар Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!