Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик боксчини мағлуб этганидан сўнг нималар деди?

Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Кеча ушбу мусобақанинг иккинчи кунги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. 69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя этаётган Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Аблайхан Жусуповга қарши рингга кўтарилди. Мазкур жангда ҳакамлар ҳамюртимизнинг ишончли(4:1) ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.

Баҳсдан сўнг, sports.kz сайти Ғиёсовдан кичик интервью олди.

– Жанг мен учун оғир кечди. Жусупов – яхши ва шу билан биргаликда ақлли боксчи. Уни ёрқин келажак кутмоқда деб айта оламан. Мен унга кейинги фаолиятида омад тилайман. Аблайхан – яхши йигит. У билан мулоқот қилиб тураман. Унга ўз укам сингари муносабатда бўламан.

–Жусупов ва Елеусиновнинг фарқини айта оласизми?

– Данияр жуда тажрибали боксчи. Бироқ Жусупов ҳам шундай боксчи бўлиши мумкин. Ўйлашимча, Аблайханда ҳам Елеусинов каби бўлиш учун потенциали етарли.

– Осиё чемпионатида сиз Аблайханни катта устунлик билан мағлуб этган эдингиз. Бу сафар бироз қийналдингиз…

– Мен бу ҳақда гапириб ўтдим. Жусупов хали ёш. Бироқ аста-секин ўсиб бормоқда. Бугун менга осон бўлгани йўқ. Агарда, яна учрашсак, яна шундай қийин бўлиши аниқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!