Шаҳрам Ғиёсовдан навбатдаги ишончли ғалаба

5 май,2017, 19:19 797

Шаҳрам Ғиёсовдан навбатдаги ишончли ғалаба

Ўзининг рингдаги ажойиб ҳаракатлари билан бокс ихлосмандларини кўнглидан жой олган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Бокс бўйича Осиё чемпионатидаги ғалабали юришини давом эттирмоқда.

69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз Эрон вакили Сажжид Козимзодапоштирий билан финал йўлланмаси учун кураш олиб борди.

Уч раунд давом этган баҳсда боксчимиз яққол устунлик билан ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.