Шаҳзодбек Собиров босниялик рақибини мағлуб этди

Венрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун беллашувлари доирасида -90 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳзодбек Собиров босниялик Рияд Дедеичга қарши ҳам татамига кўтарилади.

Қизиқарли кечган баҳсда эса спортчимиз рақиби устидан вазаре эвазига ғалаба қозонди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Собировнинг ушбу босқичдаги рақиби британиялик Макс Стюард бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!