Шаҳзодбек Убайдуллаев: Бизга ғалаба керак

7 июнь,2017, 11:40 246

Шаҳзодбек Убайдуллаев: Бизга ғалаба керак

 

 

Бугун биринчи лига навбатдаги тур ўйинлари ўтказилади. Унда “Машъал-2” Муборакда “Хотира-79”ни қабул қилади. Мазкур ўйин олдидан мезбонлар ярим ҳимоячиси Шаҳзодбек Убайдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

Ўтган турда йирик натижа қайд этдик ва ажойиб ғалабага эришдик. Аммо қайси жамоа майдонга мағлуб бўлиш учун чиқади? Бугун ҳам бизга фақат ғалаба керак. Рақибимиз ҳам тажрибали жамоа. Лекин бугун майдонда ҳақиқий кураш бўлади. Кучли жамоа ғалаба қозонсин, - дейди Убайдуллаев.

Маълумот ўрнида, “Машъал-2” – “Хотира-79” учрашуви бугун 17:30да старт олади.