Шаҳзодбек икки қитъада чемпион бўлган рақибни "ер тишлатди"

2 апрель,2017, 13:57 638

Шаҳзодбек икки қитъада чемпион бўлган рақибни

 

Грузиянинг Тбилиси шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирида 90 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шаҳзодбек Собиров мухлисларини хушнуд этмоқда.

Истеъдодли дзюдочимиз дастлабки беллашувда кучли рақиб - "Пан Америка Опен - 2017" ва "Европа опен - 2016" мусобақалари ғолиби бразилиялик Густаво Ассисга қарши гиламга чиқди.

Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда Шаҳзодбек рақибини иппон баҳоси билан енгди.

Кейинги даврада Шаҳзодбек Собиров россиялик Станислав Ретинский билан рақобалашади.

SPORTS.uz