Шакира Пикега “хўжайинлик” қилмайди

2 июнь,2017, 08:28 760

Шакира Пикега “хўжайинлик” қилмайди

“Барселона” ҳимоячиси Херард Пикенинг хотини  машҳур Шакира Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо билан муносабатлари ёмон деган гапларни инкор этди.

“Бундай маълумот қаердан келди билмайман. Мен Пике билан тўйга бирга боришим мумкин. Боиси, Пике Месси билан болаликдан дўст саналади, - деб хонанданинг сўзларини келтириб ўтди Маrca нашри.

Олдинроқ, “El Pais” Пике дўстининг тўйини хотини ва Мессининг рафиқаси ўртасидаги ёмон муносабат туфайли ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Месси хамда Рокуццоларнинг тўйи эса июнь ойининг ўрталарига режалаштирилган.