"Шальке" Горецкани ҳеч кимга сотмайди

18 май, 13:16 128

Гелзенкирхеннинг “Шальке” клуби спорт директори Кристиан Хайдель ярим ҳимоячи Леон Горецканин “Бавария”га ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

– Биз Горецканинг трансфери борасида “Бавария” билан ҳеч қандай музокаралар ўтказмадик ва ҳеч қандай келишув ҳам бўлмайди, – дейди Хайдель клубнинг твиттердаги саҳифасида.

Қайд этиш лозим, олдинроқ мюнхенликларнинг футболчи билан шартнома борасида келишувга эришганлари ҳақида хабарлар тарқалганди.