“Шанхай СИПГ” бош мураббийи: ОЧЛ плей-оффи – ажойиб натижа

29 апрель,2017, 09:11 646

“Шанхай СИПГ” бош мураббийи: ОЧЛ плей-оффи – ажойиб натижа

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ОЧЛ 5-турида “Сеул” устидан(4:2) қозогилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини айтиб ўтди. Яхши биласиз, мазкур жамоада Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб боради.

“Биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишимиз лозим, йўқса, плей-оффнинг илк ўйинини ўз майдонимизда ўтказишимизга тўғри келади. Май ойида тақвимимиз жуда тиғиз, шу боис ҳам биринчи ўринни олишимиз зарур. “Сеул”га қарши ўйин томошабоп ўтди. “Шанхай” ўйин бошидаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бироқ футболчиларим бундан саросимага тушгани йўқ. Биз ҳам индивидуал, ҳам жамоавий яхши ўйин намойиш эта олдик. Қийин гуруҳдан чиқа олдик. Бу ажойиб натижа ва меҳнатимиз самарасидир”,  - деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Қайд этиб ўтиш жоиз, юқоридаги баҳсда ҳамюртимиз Халк томонидан киритилган голга ассистентлик қилган эди.