“Шанхай СИПГ” футболчиси Туркия клуби сафига кўчиб ўтди

6 июль, 21:36 787

“Шанхай СИПГ” футболчиси Туркия клуби сафига кўчиб  ўтди

Гана терма жамоаси сардори Асамо Гьян фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди. 31 ёшли футболчи ўтган мавсум Туркия Супер лигаси 15-ўринни олган “Кайсериспор” жамоаси сафига бориб қўшилди.

Гьян турк клуби билан икк йиллик битим тузди. Қайд этиб ўтиш жоиз, келишувни яна бир йилга узайтириш ҳақида ҳам шартномада алохида банд мавжуд.

Трансфер ҳуқуқи Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига тегишли бўлган Гян якунланган мавсумда БААнинг “Ал-Ахли” жамоасида ижара асосида тўп сурди.

Шундай қилиб, ганалик ҳужумчи 5 йил деганда, Европага қайтадиган бўлди. У сўнгги бор Европада “Сандерленд” сафида тўп сурган эди.