"Шанхай Шэньхуа" Самир Насрига супер таклиф юборди

23 июнь, 08:30 743

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Самир Насри фаолиятини Хитой суперлигасида давом эттириши мумкин.

Transfermarket нашрининг маълум қилишича, хитойликлар 29 ёшли франциялик футболчига йиллик 16 млн евро маош таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Насри ўтган мавсумни Испаниянинг “Севилья” клубида ижара асосида ўтказган эди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.