Шақирининг сўнгги дақиқаларда киритган голи Швейцарияга муҳим ғалабани тақдим этди

Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ЖЧ-2018 турнирида “E” гуруҳида иккинчи тур учрашувлари якунига етди.

Дастлаб, Бразилия терма жамоаси Коста-Рика термасини сўнгги дақиқаларда Филиппо Коутиньо ва Неймарнинг голлари эвазига ғалабани илиб кетган бўлса, иккинчи баҳсда Сербия термасни Швейцария билан куч синашди.

Мазкур баҳснинг 5-дақиқасида Митрович сербларни олдинга олиб чиққан бўлса, Жака 52-дақиқада мувозанатни тиклади. 90-дақиқада эса Шақири жамоасининг ғалаба тўпига муаллифлик қилди.

ЖЧ-2018, “Е” гуруҳи
22.06.2018

Сербия – Швейцария – 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: Митрович 5 – Жака 52, Шақири 90.

Сербия: Стойкович, Иванович, Миленкович, Тошич, Коларов, Миливоевич (Радонич, 81), Матич, Тадич, Милинкович-Савич, Костич (Ляйич, 65), Митрович.

Швейцария: Зоммер, Лихтштайнер, Шер, Аканжи, Родригес, Беҳрами, Жака, Шақири, Жемаили (Эмболо 73), Цубер (Дрмич 90), Сеферович (Гавранович 46).

Огоҳлантиришлар: Милинкович-Савич (33), Миливоевич (39), Матич (45), Митрович (87), Шақири (90).

Ушбу гуруҳда иккинчи турдан сўнг Бразилия ва Швейцария термалари 4 тадан очко жамғариб, биринчи ва иккинчи ўринларни банд этиб туришибди. Сербияда 3 очко бўлса, Коста-Рикада бирорта очко йўқ ва турнирни тарк этган жамоалар қаторидан ўрин олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!