Шарипов ва Тиманюк “Навбаҳор”га қарши ўйинда олий лигада дебют қилди

11 апрель,2017, 13:22 413

Шарипов ва Тиманюк “Навбаҳор”га қарши ўйинда олий лигада дебют қилди

 

«Машъал» жамоасининг бу йилги харидларидан  бўлган  легионерлар  Умеджон  Шарипов ва Игорь Тиманюкнинг дебют учрашувлари «Навбаҳор»га қарши баҳсда тўғри келди.

Олий лиганинг 5-тур доирасида бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари ғалаба қозонишган эди. Ушбу учрашувда, Шарипов ва Тиманюк муборакликлар сафида ҳаракат қилишди. Ҳозирда жамоа олий лиганинг навбатдаги турида тайёргарликни олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Машъал» 6-турда ўз майдонида 14 апрель куни Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади.