Шарипова чорак финалда

13 июль, 19:50 284

Шарипова чорак финалда

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг биринчи  ракеткаси Сабина Шарипова ITF тақвимидан ўрин олган Германиянинг Вермшольд шаҳрида ўтадиган “Reinert Open” турнирида иштирок этмоқда. Кеча ҳамюртимиз илк даврада мезбон теннисчиси Катерина Герлахни мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

Оқгул Москвада соврин учун курашни давом эттиради!

Соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг иккинчи даврасида Сабинага япониялик Миса Егучи рақиблик қилди.

Ҳозиргина якунига етган мазкур ўйинда Шарипова 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди. Энди Сабина бу босқичда чехиялик Анастасия Зарицага қарши баҳс юритади.