Шарипова финалда ўйнайди

11 май, 21:06 418

Шарипова финалда ўйнайди

Тожикистонда қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирининг жуфтлик беллашувларида муваффақиятли иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчилар - Элина Шарипова ҳамда Олеся Ким бош соврин учун курашади.

Ҳамюртларимиз финалгача бўлган беллашувларда россиялик теннисчилар - Марина Дрожжина ва Полина Медведева, Алёна Кубанова ва Александр Ворожейкина, америкалик Хода Ҳабиб ва ўзбекистонлик Ҳанифа Ҳасановани мағлубиятга учратди.

Элина ва Олеся бош соврин учун россиялик Анфиса Королкова ҳамда Ксения Тарасова билан рақобатлашади.

SPORTS.uz