Шармандали мағлубиятдан сўнг "Вильярреал" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Испаниянинг “Вильярреал” клуби бош мураббийи Фран Эскриба эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра Эскриба билан бирга унинг ёрдамчилари Хосеп Алькасер ва Хосе Маскарослар ҳам “сариқ сув ости кемаси” мураббийлар штабини тарк этишган.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли испаниялик мутахассис 2016 йилнинг августидан буён “Вильярреал”ни бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа Ла Лиганинг ўтган 6та тур якунларига кўра мусобақа жадвалининг 14-поғонасини эгаллаб турибди. Улар кеча сафарда "Хетафе"га 4:0ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!