Шармандаликка чидолмаган Месси Рамосни онасидан сўкди

17 август,2017, 10:55 1576

Шармандаликка чидолмаган Месси Рамосни онасидан сўкди

Аввал хабар берганимиздек кеча бўлиб ўтган Испания суперкубоги жавоб баҳсининг 64-дақиқасида "Реал" ҳимоячиси ва "Барселона" ҳужумчиси ўртасида спортга ҳос бўлмаган ёқимсиз ҳолат юз берди.

Гап шундаки, учрашувдаги вазиятларнинг бирида  Рамос "Барселона" етакчиси Лионель Мессининг устидан очиқчасига кулди. Тўпни қўлига ушлаб олган Рамос уни олиш учун келаётган Мессига тутқазиш ўрнига, уни атайин улоқтириб юборди. Бу эса табиийки аргентиналик футболчига ёқмади ва Рамосни куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилди. Аниқроғи, у испан тилида "Реал" футболчисининг онасидан сўкди.