Шарофиддин Абу-Дабида бронза олди

Шарофиддин Лутфуллаев "Катта дубулға Абу-Даби" турнирининг бронза медали соҳибига айланди. Ёш спортчимиз ушбу нуфузли турнирда саккизинчи бор иштирок этмоқда. Шарофиддин бронза медалигача бўлган саралаш баҳсларида озарбайжонлик Сиринли Вугар ва испаниялик Гарригос Францисконилардан устун келиб, ярим финалда россиялик Мишвибадзе Робертга имкониятни бой берди.

Шарофиддин Лутфуллаев бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик Қирғизбаев Гусманни иппон баҳоси билан мағлуб этиб, тоза ғалабани қўлга киритди.

Шарофиддин Лутфуллаевга кейинги мусобақаларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!