Шарофиддин Лутфиллаев Парижда кумуш медалини кўлга киритди

Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При баҳслари давом этмоқда.

Кечаги кун дастуридан ўрин олган баҳсларда -60, -66 ва -73 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ва дсовриндорлар номи аниқланди.

Хусусан, вакилларимиздан -60 кг вазн тоифасида  Шарофиддин Лутфиллаев финалда япониялик Такато Наохисага иппон эвазига имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритган бўлса, бронза медали учун ўтказилган баҳсда Ғиёсжон Бобоев исроиллик Тоҳар Бутбулдан устун келолмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!