Шарофиддин Лутфуллаев “Marsters”да шоҳсупага кўтарилди

Россиянинг Cанкт-Петербург шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Marsters” туркумига кирувчи мусобақада дунёнинг 50дан ортиқ давлатидан келган дзюдочилар 14 вазн тоифасида куч синашмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунида вазни 60 килограммгача бўлган полвонимиз Шарофиддин Лутфуллаев бронза медални қўлга киритди.

Шарофиддин турнирда бразилиялик Эрик Такабатейкни мағлубиятга учратди. Афсуски, ярим финалда у испаниялик Франсиско Гарригоска имкониятни бой бериб қўйди. Дзюдочимиз мусобақанинг бронза медали учун ўтган баҳсда россиялик Роберт Мшвидобадзега қарши беллашиб, якунда иппон баҳоси билан ғалаба қозонди.

Шунингдек, “Marsters” туркумига кирувчи мусобақада илк маротаба иштирок этган ҳамюртимиз Ғиёсжон Бобоев 73 килограммгача вазн тоифасида бешинчи поғонадан жой олди.

photo_2017-12-16_23-14-49

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!