Шарофиддин иккинчи нокаутга тайёрланмоқда
20 март, 22:35 | 253
 

25 март куни Россиянинг Первоуралск шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида тошкентлик чарм қўлқоп устаси Шарофиддин Жўрахонов фаолиятидаги учинчи жангни ўтказади.

Бу гал ҳамюртимиз битта жангда ғалаба қозонган россиялик Заур Абдуллаевга қарши тўрт раундлик рейтинг жангини ўтказади.

Шарофиддин профессионал боксдаги фаолиятини ўтган йили бошлаб, дастлбки учрашувда Александр Шестаковни нокаут қилганди. Бироқ 18 февраль куни енгилмас нокаутчи Акжўл Сулаймонбек ўғлига қарши жангда ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобида имкониятни бой берганди.

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002