Шавкат Саидов: Жавоб ўйинида вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз

 

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург” (2:0) ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Металлург” клуби бошлиғи Шавкат Саидов иштирок этди.

“Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бундан бир ой олдин чемпионат доирасидаги учрашувда Қўқондан йирик мағлубият билан қайтгандик. Ўтган вақт мобайнида хатолардан тўғри хулоса чиқардик.

“Бугун таркибда бироз ўзгариш бўлди. Биринчи бўлимда рақиб билан тенг кураш олиб бордик. Иккинчи таймда эса майдон эгалари шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Бугунги баҳс тақдирини стандарт вазиятлар ҳал этди, дейишим мумкин.

Мурод Холмуҳаммедов иккала голини ҳам айнан стандарт вазиятдан кейин киритди. Бугун мағлубиятга учраган бўлсак-да, жавоб ўйинидан вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қиламиз”, – деди Шавкат Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!