Шавкат Саидов: “Насаф” устидан қозонилган ғалаба руҳий куч беришидан умид қиламиз

 

Олий Лига 12-туридан ўрин олган “Металлург” – “Насаф” (1:0) ўйини ниҳоясида мезбон жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Насаф”ни кучли таркибга ва ўйин амалиётига эга жамоа деб, билган ҳолда ўйинни бошладик. Футболчиларимизга ўйинлари учун миннатдорчилик билдирамиз, улар барча кўрсатмаларимизни аъло даражада уддалашди. “Насаф” кўпроқ тўп муомалада бўлди, аммо биз яратилган вазиятдан унумли фойдаланиб, гол уришга эришдик. Бу билан ўтган йилги натижамизни такрорлай олдик. Бу ғалаба жамоамизга руҳий куч беришидан умид қиламиз. Ўйлайманки, қийин вазиятдан чиқиб кетамиз.

Бугунги ўйинда биз футболчиларга  шундай кўрсатма бердикки, улар бор кучлари билан ҳаракат қилишсин, кимки чарчаса, ўзи алмаштиришимизни сўрасин.  Бугунги алмаштиришлар, футблчиларнинг ҳоҳиши билан амалга оширилди. Захирадан майдонга тушган ўйинчиларимиз ҳам ўзларини оқлашди.

Дилмурод Каримовнинг жароҳати ҳам назоратимизда, муолажалар кетаяпти, умид қиламизки, у икки ҳафталарда машғулотларга қайтади. Сўзимни охирида “Насаф” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман”, – деди Шават Саидов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!