Шавкат Саидов: “Навбаҳор” бежизга пешқадамлар сафида юрмаганини 1-бўлимда кўрдик

 

Олий Лига 6-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” (0:0) беллашуви якунлангач мезбон жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ўйин тўғрисида таассуротларини сўзлаб берди.

“Навбаҳор” бежизга мусобақа жадвалида пешқадамлар қаторида бормаётганига биринчи бўлимда гувох бўлдик. Аммо, иккинчи таймда ташаббус юз фоиз бизнинг томонда бўлди. Имкониятларимиздан унумли фойдалан олмадик.

Футболда “омад” деган атама бор. У бизга бугун кулиб боқмади. Шунинг учун дуранг қайд этилди. Статистикага юзланадиган бўлсак, чиндан ҳам “Навбаҳор” жамоаси “Металлург” учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Ҳар мавсум уй ва сафар ўйинларида наманганликларга қарши ўйнаш оғир кечади. "Шўртан" билан ўз майдонимиз ва меҳмондаги ўйинларда омадимиз чопади.

Ғузорликлар биз учун қулай рақиб. Бироқ, “Навбаҳор” билан вазият бошқача. Жамоанинг натижаларига руҳият ҳам катта аҳамиятга эга. Навбатдаги турда “Қўқон-1912”га қарши баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз”, – деди Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!