Шавкат Саломов “Бухоро”нинг йил футболчиси!
9 Январ 17:53 | 90

 

Янги йил арафасида “Бухоро” расмий сайтида, мухлислар орасида клубнинг йил футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилинган эди.

Сўровномада 2016 йилда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган барча футболчилар иштирок этишди. Деярли 25 кун давом этган сўровномада жами бўлиб 1628 нафар мухлис иштирок этди.

Ушбу сўровномада мухлисларнинг 19% (306 нафар) ўз овозларини жамоа сардори Шавкат Саломовга беришди. Бу кўрсатгич футболчилар орасидаги энг юқориси бўлди ва Шавкат Саломов “ЙИЛ ФУТБОЛЧИСИ” унвонига сазовор бўлди.

Сўровномада Азиз Ибрагимов Саломовдан кейин энг кўп овоз тўплаган футболчи ҳисобланади. Ибрагимовга мухлисларнинг 12% (189 нафар) ўз овозларини беришди.

Учинчи ва тўртинчи ўринни Саламат Қутибоев ва Алишер Санаев банд этган. Уларга мос равишда 157 ва 149 нафар мухлис овоз берган.

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002