Шавкат Саломов Қозоғистон клубида кўрикдан ўтмоқда (Фото)
Ўтган мавсумни “Бухоро” клубида ўтказган ҳужумкор ярим ҳимоячи янги мавсумни Қозоғистонда бошлаши мумкин.
Бизга маълум бўлишича, Шавкат Саломов айни пайтда Қозоғистоннинг “Атирау” клубида кўрикдан ўтмоқда.
31 ёшлик футболчи Премьер-лигада биринчи марта 2013 йил 9 март куни “Жетису” клубида ўз дебютини нишонлаган. Саломовнинг дастлабки учрашуви меҳмонда “Қайрат”га қарши беллашув бўлганди. Ушбу беллашув 3:3 ҳисобида якунланган. Шавкат Саломов “Жетису” таркибида 27 баҳсда майдонга тушган ва 3 та гол урган.
2014 йил Қарағанданинг “Шахтёр” жамоасида фаолият олиб борган. Ушбу жамоа сафида 28 ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасини 3 бор нишонга олган.
Умумий ҳисобда Саломов Премьер-лигада 55 беллашув ўтказиб 6 бор ўз номини учрашув қайдномасига ёздириб қўйган.
Фикрлар