Шавкат Мирзиёев: соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш эзгу мақсадимиз

Шу йилнинг 24-25 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳридаги аввалги “Насаф” стадиони ҳудудида барпо этилаётган кўп тармоқли сузиш ҳавзаси ва замонавий дам олиш мажмуаси лойиҳаси билан танишди. 

4,7 гектар майдонда қурилаётган 25х11 метр ўлчамдаги икки сузиш ҳавзаси ҳудудда сув спорти турларини янада оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, келажакда жаҳон ва Олимпия чемпионларини тарбиялашга хизмат қилади. 

Бу ерда яратиладиган замонавий шароитлар барчага манзур бўлиши муқаррар. Сувни тозалаш, иситиш, ҳароратни мўътадил сақлаш ускуналари ўрнатиладиган бассейнлар бу ерга келувчиларнинг сузиш маҳоратини ошириш, соғлиғини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Ёшларимизнинг баркамол ўсиб-улғайиши учун барча шароитларни яратишимиз керак, деди Президентимиз. Шунда улар Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлади.


Манба:uza.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!